Bir soniya...

 

Бухоро тарихининг ўзига хос жиҳатлари

02.04.20190

Бухоро асрлар мобайнида шарқнинг дунёга машҳур бўлган қадимий шаҳарларидан биридир. Бухоро воҳаси ҳудудида милоддан аввалги 4-3 минг йилликлардаёқ одамлар яшаб овчилик ва балиқчилик билан шуғулланганликлари археологлар томонидан аниқланган.

Археологик маълумотларга кўра, воҳанинг кўҳна шаҳарларига милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Бухоро ва унинг атрофидаги ерлар қадимда ниҳоятда хушманзара – ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бетакрор, кўл ва оқар сувларга бой бўлиб, тарихчи Наршахийнинг “Бухоро тарихи” асаридаги маълумотлар буни тасдиқлайди.

Бухоро воҳасининг тарихини аниқлаш мақсадида йирик археологик ёдгорликлар – Пойкенд, Қўрғони Вардонзе, Ромитан, Варахша, Хўжа Бўстон, Қўзимонтепа, Оқсочтепа ва бошқа шаҳар харобаларида кенг археологик қазишмалар олиб борилган.

Бугунги кунга қадар Бухоро тарихининг ўрганилмаган жиҳатлари кўплигини инобатга олиб, вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги 846-сонли қарорига асосан Бухоро вилояти моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида мавжуд бўлмаган тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қийматга эга бўлган янги объектларни аниқлаш, уларни ҳужжатлаштириш ва давлат ҳисобига олиш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

BIZNINGManzil
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
BIZNINGManzil
Organically grow the holistic world view of disruptive innovation via empowerment.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Taking seamless key performance indicators offline to maximise the long tail.

© 2020 Moddiy madaniy meros ob`ektlari portali.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.

© 2020 Madaniy Meros Departamenti.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.