Bir soniya...

 

Фориш туманида “Нафис қалб соҳибалари” номли тадбир ташкил этилди

19.03.20190

Жорий йилнинг 27 февраль куни Фориш туман маданият маркази кутубхонасида туман кўзи ожизлар кутубхонаси билан ҳамкорликда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида китобхонлар иштирокида 1 март Зулфияхоним таваллуди ҳамда 8 март халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан “Нафис қалб соҳибалари” номли тадбир ташкил этилди.

Тадбирни кўзи ожизлар кутубхонаси мудири Дилбар Худойқулова кириш сўзи билан очиб бериб, тадбир иштирокчиларини байрам билан табриклади. Маданият маркази кутубхоначиси Мамлакат Рўзиқулова, 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Нилуфар Рустамовалар Зулфияхоним ҳаёти, фаолияти ҳамда аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва уларга берилаётган имкониятлар ҳақида тадбир иштирокчиларига маълумот бердилар. Тадбир давомида кутубхона фойдаланувчилари томонидан Зулфияхоним шеърлари, она ва баҳорни тараннум этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Тадбирда иштирокчилар ўз қўл меҳнатлари билан қўғирчоқлар, дўппилар, гуллар, табрикномалар тайёрлаб, улар ҳақида маълумот беришди.

Ғолиб деб топилган фаол иштирокчилар кўзи ожизлар кутубхонаси, маданият маркази кутубхонаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Кутубхонада Зулфияхоним асарларидан “Бахт ва шодлик куйчиси” ва 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган “Аёл борки-олам мунаввар” номли китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

BIZNINGManzil
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
BIZNINGManzil
Organically grow the holistic world view of disruptive innovation via empowerment.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Taking seamless key performance indicators offline to maximise the long tail.

© 2020 Moddiy madaniy meros ob`ektlari portali.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.

© 2020 Madaniy Meros Departamenti.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.