Ўзбекистон Республикаси Президентининг моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорига мувофиқ, 2020 йил
17 июнь санасида моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишга ихтисослашган ташкилотларнинг рўйхати шакллантирилади ҳамда ушбу рўйхатдан танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишларни амалга оширувчи ташкилотлар аниқланди.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳар йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишга ихтисослашган ташкилотларнинг рўйхатини шакллантирилиб, янгиланиб боришини таъминланади.