Bir soniya...

 

Тадбиркорлар диққатига!

16.09.20200

Бухорода Маданий мерос объектларини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича инвестицион таклифлар ишлаб чиқилди.

Сўнги бир йил ичида Бухоро вилоятида жойлашган моддий маданий меросимиз бўлган тарихий обидаларни асраб-авайлаш, қайта тиклаш ҳамда уларни юртимиз ва халқаро ҳамжамиятда кенг тарғиб қилиш борасидаги ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда.

Шунингдек, кейинги йилларда юртимизда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларга қатор қулайликлар яратиб бериш бўйича анчайин салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сонли қарорига мувофиқ ҳудудида туризм инфратузилмаси объектлари жойлашган ёки барпо этиладиган моддий маданий мерос объектларини ўттиз йилга, бироқ ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси томонидан Бухоро шаҳридаги бўш турган маданий мерос объектларини узоқ муддатга ижарага бериш бўйича инвестицион таклифлар каталоги ишлаб чиқилди.

Мазкур инвестицион таклифларга кўра, бўш турган маданий мерос объектлари, уларни инвестиция киритиш йўли билан реставрация қилган ҳолда, туризм инфратузилмаси объектларини ташкил қиладиган хорижий ва маҳаллий тадбиркорларга узоқ муддатга (10 – 30 йилга) шундан, 5 йил имтиёзли давр (ижара тўловидан озод этилади) билан ижарага берилиши режалаштирилган.

Таклифлар бўйича қизиқиш билдирган тадбиркорлар объектлар бўйича қўшимча маълумотларни ва уларни ижарага бериш тартиби тўғрисидаги маълумотларни Бухоро вилоят маданий мерос бошқармасидан (+99891-410-83-00) олишлари мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

BIZNINGManzil
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
BIZNINGManzil
Organically grow the holistic world view of disruptive innovation via empowerment.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Taking seamless key performance indicators offline to maximise the long tail.

© 2020 Moddiy madaniy meros ob`ektlari portali.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.

© 2020 Madaniy Meros Departamenti.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.