Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг март ойида вилоятга борганда шундай топшириқ берганди. Навоий вилоятидаги “Буюк Ипак Йўли”нинг Зарафшон-Қорақум қисмида жойлашган “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектлари UNESCOнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйҳатига киритилади. Навоий вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, юқорида кўрсатилган объектларни UNESCOнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича ўтган йилнинг 20 май куни вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ва Ўрта Осиё Халқаро тадқиқотлар институти (IICAI) ўртасида лойиҳанинг умумий қиймати 1 100,0 млн сўмлик икки томонлама шартнома имзоланган. Қайд этилишича, “Қосим-Шайх”, “Мирсаид Баҳром”, “Работи-Малик”, “Сардоба”, “Мавлоно Ориф Деггароний” маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси ёдгорликлари рўйхатига киритиш ишлари 2021 йилнинг апрель ойида тўлиқ якунланади.