Жорий йилнинг 18 сентябрь санасида Маданий мерос департаментида юртимизда жорий этилган, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда навбатдаги Илмий-эксперт Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кун тартибига республикамиздаги археология объектларидан археологик қазишмалар натижасида топилган топилмалар, юзасидан Илмий-эксперт Кенгаши аъзолари билан муҳокамалар бўлиб ўтди. Сўнгра ҳукумат дастурларида назарда тутилган объектлар, шу жумладан, Наманган шаҳридаги «Мулла Қирғиз мадраса»си биносида ривожланган ва кенг тарқалган ҳунармандчилик йўналишларида фаолият юритаётган усталарни жойлаштириш ҳамда улар учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича лойиҳа таклифлари ҳамда Бухоро, Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳридаги моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза ҳудудида қурилиши режалаштириаётган турар ва нотурар жойларни лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди.