“Ишанқалъа” XVIII-XIX-асрларга оид архитектура комплекси. Қорақалпоғистон Республикаси Кегайли тумани «Жузим боғ» ОФЙ худудида, Халқобод шаҳарчасидан жанубий-шарқда 2 км масофада жойлашган. Майдони муҳофаза зонаси билан 3 га. “Ийшан қалъа” комплексининг жануб томони қабристон билан туташган. “Ийшан қалъа” – тўғри бурчакли шаклда хом лой пахсадан қурилган бўлиб, ташқи девор билан ўралган, 4 дарвозаси бўлган. Мажмуада мадраса, масжид, талабалар ётоқхонаси ва бир неча хоналар бўлган. Бугунги кунда мажмуадаги масжид ва хоналар деворлари сақланиб қолган.
“Ишанқалъа”нинг қурилишининг бошланиши Атаўылла эшоннинг номи билан боғлиқ. Атаўылла эшон Хива мадрасаларидан бирида таълим олган. У XVIII- XIX-аср бошларида яшаган Имом (Имомаддин эшон Қайипназар бий ўғли) эшоннинг тўнғич ўғли бўлган. Улар тарихда Қум озек эшонлари деган ном қолдирган.
Имом эшон ва унинг ўғли Атағулла эшонларнинг авлодидан бўлган Баҳаўаддин эшон ўғли Убайдулла Ишан қалъага тўпланган халқни бошқариш ишларини йўлга қўйиш, халқни муҳофаза қилиш, тартиб-интизомни сақлаш ишларига бошчилик қилади. Тарихда бу шахс Убайхон, Хонмақсим номлари билан қолган.
“Ишанқалъа” архитектура объекти Кегайли тумани ҳокимнинг 2007 йил 17 ноябрдаги 526-11-сонли қарори билан давлат кадастр рўйхатидан ўтказилган. Кадастр рақами 23:04:08:01:01:0017.
Бугунги кунда “Ишанқалъа” архитектура объекти Қорақалпоғистон Республикасининг муҳим тарихий обидаларидан бири бўлиб, туристларнинг эътиборида.