Bir soniya...

 

Бухоро вилоятдаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди.

07.08.20200

Бухоро вилоятдаги  яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди.

 

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция
1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа”“Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси” объектиБухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Ўтган давр мобайнида, Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги алоқалар, айниқса, маданият соҳасида жадал ривожланди. Хусусан, юртимизнинг бой маданий меросини асраб-авайлашда ушбу ташкилот билан яқин ҳамкорлик ўрнатилгани таҳсинга сазовордир.

Бухоро — буюк ипак йўли марказида жойлашган, асрлар давомида ўзидан бой маданий мерос қолдирган бўлиб, ҳақли равишда 1997 йил ЮНЕСКО ташкилоти  ҳомийлигида  ўзининг 2500 йиллигини нишонлади ҳамда халқаро туризм марказларидан бири айланди.

“Миср Нил дарёсининг инъоми” сингари Бухоро воҳаси Зарафшон дарёсининг инъоми ҳисобланади. Амударёнинг  қуйи ирмоғида жойлашган Зарафшон дарёси бутун воҳани қамраб олиб  чорвачилик ва деҳқончилик  учун қулай шароитларни яратиб берган. Кейинчалик бу воҳада Пойкент, Ромитан, Вобкент, Учкулоҳ, Варахша, Варданзе, Кампирак, Бухоро каби кўплаб дастлабки аҳоли манзилгоҳлари пайдо бўлиб, тижорат савдо-сотиқ , ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачилик яхши ривожланган.

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 829 та моддий маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган. Шундан, 287 таси археология ёдгорликлари, 507 таси архитектура объектлари, 17 таси моънументал санъат ҳамда 18 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Вилоятда жойлашган Беқиёс қимматга эга бўлган маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 2 мартдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” деб номланган 4-бўлими
223-бандида жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган юртимизнинг маданий меросини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш вазифаси алоҳида белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси билан биргаликда  Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда “Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши” (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича,халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

BIZNINGManzil
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Proin fringilla arcu vestibulum vulputate feugiat.
BIZNINGManzil
Organically grow the holistic world view of disruptive innovation via empowerment.
HUDUDIYBo'limlarimiz
http://madaniymeros.uz/wp-content/uploads/2020/03/uzb_map-1.png
IJTIMOIY TARMOQLARDABizni kuzatib boring
Taking seamless key performance indicators offline to maximise the long tail.

© 2020 Moddiy madaniy meros ob`ektlari portali.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.

© 2020 Madaniy Meros Departamenti.

Sayt IT Works tomonidan ishlab chiqildi.